Линклар

Лукашенко НАТОдан норози


Беларус Президенти Александр Лукашенко қўшни давлатларда НАТО кучларининг кўпайиб бораётгани Европада “кичик қуроллар пойгасига” ҳисса қўшмоқда, деди.

“Франс-Пресс” агентлигига берган суҳбатида Лукашенко НАТО учқичларининг Буларус чегаралари яқинида учаётганидан шикоят қилиб, ташкилотнинг Болтиқбўйи давлатларини ўз сафига қабул қилиш қарорини савол остига қўйди. НАТОнинг бу давлатларга кенгайиши “мутлақ кераксиз” бўлган, деди Минск раҳбари.

Лукашенко Беларуснинг Россия билан “яқин муносабатлар”ини алоҳида қайд этиб, Европа билан ҳам алоқаларнинг яхшиланиши аҳамияти ҳақида ҳам гапирди.

XS
SM
MD
LG