Линклар

Ереван Анқарага шарт қўймайди


Арманистон Ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандян Туркияга сафари чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга тўсиқ кўрмаётганини баён қилди.

Истамбулда Туркия Ташқи ишлар вазири Али Бобожон билан учрашув олдидан қилган баёнотида арман дипломати Ереван Анқара билан дипломатик алоқаларни ўрнатиш учун ҳеч қандай шарт қўймаслигини таъкидлади.

Туркия билан Арманистон ўртасида дипломатик алоқалар йўқ.

Озарбайжондаги Тоғли Қорабоғ можароси боис Туркия 1993 йилда Арманистон билан чегараларни ҳам ёпиб қўйган.

XS
SM
MD
LG