Линклар

Эрон президенти: Ливанни доим қўллаймиз


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Теҳронга давлат ташрифи билан борган Ливан президенти Мишел Сулаймонга Эрон ҳар доим Ливанни қўллаб-қувватлашини ваъда қилди.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, Сулаймон билан учрашуви чоғида Аҳмадийнажод Исроилга қаршилик кўрсатган Ливаннинг минтақада жасорат тимсолига айланганини таъкидлаган.

Теҳронга икки кунлик давлат ташрифи билан борган Сулаймон 1979 йилдаги Исломий инқилобдан бери Эронга ташриф буюрган Ливан президентларининг учинчиси бўлди.

Эрон Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳини қўллаб-қувватлайди, лекин ўз ҳомийлигини “маънавий” дея атаб, жангари гуруҳга қурол-аслаҳа ёхуд моддий ёрдам бермаслигини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG