Линклар

Исроил Ғазо йўлини яна ёпди


Исроил Ғазо минтақасига 45 та юк машиналарида озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёқилғини киритишга рухсат берди.

Яҳудий давлати ўз ҳудудига ракета ҳужумларига жавобан Ҳамас гуруҳи назоратидаги Ғазога кириш-чиқиш йўлларни бир неча ҳафтадан бери ёпиб қўйган.

БМТнинг гуманитар ёрдам агентлиги матбуот вакили минтақага киритиладиган машиналар Ғазонинг қамал қилиниши боис юзага келган бўҳронни ҳал этиш учун етарли эмаслигини баён қилди.

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак душанба куни Ғазодан яна ракета отилгани боис сешанбадан йўлларни яна ёпиб қўйишни буюрди.

XS
SM
MD
LG