Линклар

logo-print

Европа Комиссияси иқтисодни жонлантирмоқчи


Европа комиссияси 26 ноябр куни глобал молиявий тизимдаги бўҳрондан жиддий зарар кўрган Европа иқтисодиётини жонлантириш, жумладан, қўшимча қиймат солиғини қисқартириш ҳамда Европа Марказий банкининг устама фоиз миқдорини камайтириш режасини ошкор қилади.

Бу ҳақда маълум қилган “Ройтер” ахборот агентлигига кўра, қутқарув режасининг якуний хулосаси чоршанба куни Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо билан ўтказилган маслаҳатлашувдан сўнг эълон қилинади.

Мазкур режанинг 11-12 декабр кунлари ЕИга аъзо давлат раҳбарларининг саммитида ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

24 ноябр куни Буюк Британия ҳукумати мамлакат иқтисодини қайта жонлантиришга қаратилган 30 миллиард долларлик қутқарув режасининг бир қисми улароқ қўшимча қиймат солиғи 2.5 фоизга қисқартирилишини эълон қилган эди.


XS
SM
MD
LG