Линклар

Бой давлатлар иқтисоди чуқур таназзулда


Етакчи халқаро иқтисодий ташкилот жаҳоннинг иқтисоди ривожланган давлатлари 1980 йилдан бери энг ёмон иқтисодий пасайишга дуч келаётганлари тўғрисида огоҳлантирди.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, ушбу ташкилотга аъзо 30 давлат иқтисодидаги ўсиш келаси йилда камида 0.4 фоизга тушиши мумкин.

Шунингдек, ташкилот расмийларининг таъкидича, ишсизлар сони кескин ошиб, айрим давлатлар дефляция, яъни, пул қадрини ошириш учун муомаладаги қоғоз пуллар ва банкноталар миқдорини камайтириш жараёнини бошдан кечириши мумкин.

Июн ойида халқаро ташкилотлар 2009 йилда ривожланган давлатларда иқтисодий ўсиш суръати 1.7 фоизни ташкил этишини башорат қилган эдилар.

XS
SM
MD
LG