Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:22

Бишкекдан изоҳ сўралмоқда


 Aлишернинг мунғайган қабри ҳам¸ унинг ортида қолган яқинлари ва дўстлари такрорлаëтган каби¸ ҳақиқий қотил қани¸ деган савол ифодасидек кўринади.
Aлишернинг мунғайган қабри ҳам¸ унинг ортида қолган яқинлари ва дўстлари такрорлаëтган каби¸ ҳақиқий қотил қани¸ деган савол ифодасидек кўринади.

Freedom House ташкилоти Қирғизистон ИИВнинг Алишер Соиповнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолиятига боғлиқ эмас¸ деган баëноти хусусида ташвиш билдирди.

Қирғизистон Ички ишлар вазири ўринбосари Дмитрий Фëдоров¸ таниқли ўзбек журналистининг ўлдирилиши юзасидан бораëтган тергов жараëнига оид ахборот бера туриб¸ Алишер Соиповнинг ўлими ортида ҳеч қандай сиëсий сабаб йўқ ва қотиллик унинг журналистик фаолиятига алоқадор эмас¸ дея баëнот берди.

Фëдоровга кўра¸ Алишер Соиповнинг ўлимида Ўзбекистон махфий хизматлари қўли бор деган версия ҳам¸ тергов томонидан кўриб чиқилмаëтир.

Бу баëнот¸ халқаро майдонда жиддий хавотир уйғотди ва инсон ҳуқуқлари ҳамда матбуот эркинлигини ҳимоя қилувчи гуруҳлар норозилигига сабаб бўлди.

Хусусан¸ 24 ноябр куни АҚШ нинг нуфузли Freedom House – Озодлик уйи ташкилотининг Марказий Осиë дастурлари бошқарувчиси Жеффри Голдстайн бу баëнот билан боғлиқ ўз хавотирини изҳор қилди.

- Алишер Соипов ўлдирилганида минтақадаги барча қотилликнинг айнан журналистнинг касбий фаолиятига боғлиқ¸ деган хулосага келган эди. Бу қотиллик минтақадаги барча мустақил журналистларни чўчитмай қолмади. Бу каби қотилликларнинг айнан журналистик фаолиятга алоқадорлиги ҳақида хулосага келиш учун Марказий Осиëда етарли асослар бор. Ўзбекистон махфий хизматлари Қирғизистон жанубида бемалол ҳаракат қилиши боис¸ кўпчилик бу қотилликда қўшни давлат махфий хизматларининг қўли борлигини ҳам тахмин қилган эди¸ - дейди жаноб Голдстайн Озодлик билан суҳбатда.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг нима асос ва мотивда Алишер Соипов ўлими ортида на сиëсий ва на касбий сабаб бор¸ деган хулосага келганини шарҳлаш қийин¸ дер экан Озодлик уйи вакили¸ бундай баëнот Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги жорий кескинликни юмшатиш учун Бишкек томонидан қўйилаëтган сиëсий қадам бўлиши мумкинлигини тахмин этади.

- Бошқа тарафдан¸ бу баëнот Қирғизистон ҳукумати тушиб қолгна ноқулай вазият ифодаси бўлиши ҳам мумкин. Қўшни ҳукумат махфий хизматининг ўз ҳудудида мустақил журналистни ўлдирганини эътироф этишнинг Бишкек учун нақадар ноқулай бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.

Мен¸ бу баëнот ортидаги мотивларни билмайман¸ аммо аниқ билганим – Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги жамоатчиликка Алишер Соиповнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолиятига боғлиқ эмас¸ деган даъвони қувватловчи етарли далил тақдим қилгани йўқ. Бизни бундай иддаога ишонтириш маъсулияти¸ тўлиғича Қирғизистон ҳукумати зиммасидадир¸ - дейди Freedom House – Озодлик уйи ташкилоти Марказий Осиë дастурлари бошқарувчиси Жеффри Голдстайн.

Агар Қирғизистон ҳукумати Алишер Соиповнинг ҳақиқий қотиллари ва бу жиноят буюртмачиларини топиб¸ ҳамма нарсани ўз номи билан атамас экан¸ бу Марказий Осиëдаги мустақил журналистлар ҳаëти устида осилиб турган таҳликани ¸фақат кучайтиришга хизмат қилади¸ деган ишончда жаноб Голдстайн.

- Соипов ишининг очилмай қолиши¸ маҳаллий журналистларнинг ўз атрофларида нималар бўлаëтгани¸ айниқса¸ сиëсий жараëнлар ҳақида ëзишдан янада қўрқитмай қолмайди. Биз бу жараëнга аллақачон гувоҳ бўла бошладик ва минтақа ҳукуматлари мустақил матбуотни бўғиш ҳаракатларини янада кучайтирмоқдалар.

Шунга қарамай¸ саноқли бўлса-да¸ айрим журналистлар ҳамон бунга жасорат қилиб¸ Интернет воситасида бораëтган жараëнларга оид хабар тарқатмоқдалар. Аммо Алишер Соиповни Ўзбекистон махфий хизмати ўлдирди ва сувдан қуруқ чиқди¸ деган хулоса¸ кўпчилик журналистларнинг ëзиш-ëзмаслик қарорини¸ ëзганда ҳам нимани ва қандай ëзишини белгилашига шубҳам йўқ¸ - дейди Озодлик уйи ташкилотининг Марказий Осиë дастурлари бошқарувчиси Жеффри Голдстайн Озодлик билан суҳбатда.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийсига кўра¸ 2007 йилнинг 24 октябр куни Ўшда отиб кетилган мустақил ўзбек журналисти¸ ўзбек тилидаги Сиëсат газетаси бош муҳаррири Алишер Соипов қотилларининг фотосуратлари мавжуд, шунингдек, у отиб ўлдирилмиш қурол ҳам топилган. Қотиллар қидирувга берилган.

Бироқ қидирувдаги қотилларнинг қўлга олинмаётгани сабабли тергов вақтинча тўхтатилган эди. Эндиликда қирғиз мухолифати лидери¸ собиқ Ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқуловнинг ўғли Соиповни ўлдирганликда гумонланмоқда ва жиноят иши қайта қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG