Линклар

logo-print

Москвада яна бир ўзбек ўлдирилди


“Интерфакс” ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, 25 ноябр куни эрта тонгда Москва жануби-ғарбида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган.

“Косигина кўчасида топилган жасадда бир нечта пичоқ излари бўлган”,- дея маълум қилди Москва милициясидаги манбаа “Интерфакс” агентлигига.

Айни пайтда¸ Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюросига кўра, январ ойидан бошлаб Россия ҳудудида славян бўлмаган фуқароларга камида 269 маротаба ҳужум қилинган. Оқибатда 114 киши нобуд бўлиб, 360га яқин фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидича, энг кўп ҳужумлар Москва, Санкт Петербург, Воронеж ва Свердловск вилоятларида содир этилган.


XS
SM
MD
LG