Линклар

Политковская қотиллари суди очиқ ўтади


Журналист Анна Политковскаяни ўлдиришга алоқадорликда гумон қилинган уч шахс устидан бошланган маҳкама жараёни очиқ эшиклар ортида давом эттириладиган бўлди.

Суд раиси ўтган ҳафта ушбу жараён жамоятчилик учун ёпиқ бўлишини маълум қилган эди. Бу қарор эса Анна Политковская ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг кескин танқидига сабаб бўлди.

Россия ҳукуматининг ашаддий танқидчиси ҳисобланган Анна Политковская 2006 йилнинг октябрь ойида Москвада ўлдириб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG