Линклар

Газ можароси ниҳоясига етди


Россиянинг Газпром ширкати Украинага етаказиб берилган газ қарзини тўлаш борасида Украина томони билан келишувга эришганини маълум қилди.

Газпром ва Украинанинг Нафтогаз ширкати расмийларининг Москвада бўлиб ўтган учрашувидан сўнг эълон қилинган баёнотда айтилишича, Украина томони биринчи декабрга қадар сентябр ҳамда октябр ойилари учун мавжуд қарзларни тўлашга ваъда берган.

Ўтган ҳафта Газпром ширкати агар қўшни давлат етказиб берилган газ учун тўпланиб қолган қарзларни тўламаса Украинага газ таъминотини тўхтатиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG