Линклар

Остона: ҳукумат иқтисодни қутқаришга киришди


Қозоғистон ҳукумати мамлакат иқтисодини жонлантиришга оид 10 миллиард долларлик қутқарув режасини маъқуллади.

Режага мувофиқ, тўрт миллиард доллар тўғридан-тўғри мамлакатнинг молия секторига берилади.

Қолган пуллар эса кўчмас мулк бозорини қайта жонлантириш ҳамда тадбиркорлик ва қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш каби ишларга сарфланади.

Мамлакат бош вазири Карим Масимовнинг билдиришича, ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар Қозоғистон иқтисодининг таназзулга юз тутиши олдини олишга хизмат қилади.

XS
SM
MD
LG