Линклар

Политковская қотиллари гапира бошлади


Журналист Анна Политковскаяни ўлдиришга алоқадорликда гумон қилинган уч шахс устидан бошланган маҳкама жараёни очиқ эшиклар ортида давом эттириладиган бўлди.

Суд раиси ўтган ҳафта ушбу жараён жамоатчилик учун ёпиқ бўлишини маълум қилган эди. Бу қарор эса¸ Анна Политковская оила аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг кескин танқидига сабаб бўлди.

Айни пайтда¸ айбланувчилардан бирининг адвокати Мурод Мусаевга кўра, ўз мижозига қўйилган айблов хулосасида Политковская қотиллиги буюртмачиси россиялик таниқли сиёсат арбоби бўлиши мумкинлигига ишорат борлигини баён қилди.

Судда иштирок этаëтган давлат қораловчилари маҳкаманинг боришига норозилик билдириб¸ ҳакамни тарафкашликда айбладилар ва унинг зудлик билан алмаштирилишини талаб қилдилар.

Россия ҳукуматининг ашаддий танқидчиси ҳисобланган Анна Политковская 2006 йилнинг октябрь ойида Москвада ўлдириб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG