Линклар

logo-print

Анқара ва Ереван мулоқоти давом этмоқда


Арманистон ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандян Анқара-Ереван муносабатларининг яхшиланишидан ҳар икки давлат манфаатдор эканини маълум қилди.

Эдуард Налбандян бу ҳақда туркиялик ҳамкасби Али Бобожон билан ўтказилган музокаралардан сўнг гапирди.

Арманистон ташқи ишлар вазирининг таъкидича, томонлар ўртасида олиб борилаётган мулоқот Анқара ва Ереван ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйишга қаратилган.

Арманистон усмонийлар даврида арманлар ўлдирилишини қатлиом деб тан олгандан сўнг, Туркия бу давлат билан барча алоқаларни тўхтатган эди.

XS
SM
MD
LG