Линклар

Ватикан Леннонни авф этди

  • Сарвар Усмон

Жон Леннон Битлз гуруҳи шуҳрати чўққига кўтарилган маҳал¸"Биз бугун Исодан ҳам машҳурроқмиз", деган эди.

Жон Леннон Битлз гуруҳи шуҳрати чўққига кўтарилган маҳал¸"Биз бугун Исодан ҳам машҳурроқмиз", деган эди.

Ватиканнинг ярим расмий газетаси John Lennonни 1966 йили қилган бир баёноти учун кечирди. Ўшанда Lennon Beatles гуруҳи Исои Масиҳдан ҳам машҳурроқ деган эди.

Боз устига "L'Osservatore Romano" газетаси ҳатто Lennon ва Paul McCartney ёзган қўшиқларни "талантли гуруҳнинг" "сеҳрли" мусиқаси, деб мақтади ҳам.

"Ер Қуёшнинг атрофида айланади, аксинча эмас", деб туриб олган мунажжим Галилео Галилейни реабилитация қилиши учун Рим Католик черковига 359 йил керак бўлди. 1992 йилга келибгина черков Галилейни жазолаб, ўз вақтида хато қилганини тан олди.

Галилейдан фарқли ўлароқ, John Lennon анча тез тан олинди. "L'Osservatore Romano" нашри 42 йилдан сўнг John Lennon ва унинг Beatles гуруҳи ўз вақтида замондошлари учун Исои Масиҳдан кўра таъсирлироқ бўлди, деб ёзди.

Тўғри, "L'Osservatore Romano" газетасини Ватиканнинг тўла расмий органи, деб бўлмайди. Бироқ унинг саҳифаларида ҳеч қачон Рим Католик черкови мулозимлари қарашларига зид фикрлар босилган эмас.

Ҳар ҳолда Lennonни черков ҳеч қачон оқ қилган эмас, бинобарин уни реабилитация қилишнинг ҳам ҳожати йўқ. Лекин унинг "London Evening Standard" нашри босган гаплари 1960 йиллар исёнкор ёшлари томонидан дин истеҳкомларига берилган кучли зарба бўлган эди.

Ўшанда Lennon "христианлик йўқ бўлиб кетади, бу масалада мен баҳслашиб ҳам ўтирмайман, мен ҳақман, биз бугун Исодан ҳам машҳурроқмиз", деган фикрни билдирган эди.

Ўшанда у бу гаплари қанчалик норозиликка сабаб бўлишини тасаввур қилмаган бўлса керак. Норозилик айниқса, АҚШда кучли бўлган эди.

Beatlesнинг 1966 йилги АҚШ гастроллари бу мамлакат радиостанцияларида гуруҳ қўшиқлари бойкоти кампанияси бошланган даврга тўғри келганди.
Қўшма Штатлар бўйлаб 40дан зиёд радиостанция бойкотни қўллаб-қувватлади. Beatlesнинг пластинкалари, гуруҳ тўғрисида ёзилган китоблар, сувенирлар ўтга ташланди.

Натижада Lennon Чикагода журналистлар билан учрашар экан, пайдо бўлган яра газак олиб кетишининг олдини олиш учун узр сўрашга ҳам мажбур бўлган эди.

Аслида мен Англиядаги вазиятдангина келиб чиқиб гапирган, шу кунда бизнинг ёшларга таъсиримиз Исонинг ё диннинг таъсиридан кўпроқ, дегандим холос. Мен динга тил текизганим, уни ерга урганим йўқ, деган эди Lennon.

Мана энди, орадан 42 йил ўтиб Ватикан "ёш эди – бебош эди" деган маънода Lennonнинг айбидан ўтаётгандай.

"L'Osservatore Romano" газетаси ҳатто Lennon ва Paul McCartney ёзган қўшиқларни "талантли гуруҳнинг" "сеҳрли" мусиқаси, деб мақтади ҳам.

Бу келгусида Ватикан мулозимлари черков йўлакларида бир-бир босиб борар экан, Beatlesнинг "Сен истаган нарса фақат муҳаббат", қўшиғини хиргойи қилиб кетаётганини тасаввур қилиш мумкин дегани эмасмикан?
XS
SM
MD
LG