Линклар

Медведев Венесуэлага боради


Россия президенти Дмитрий Медведев бугун Венесуэлага етиб боради. Венесуэладан аввал Медведев Куба ва Бразилияда ҳам бўлди.

Унинг сафаридан бир кун аввал Россия ҳарбий кемалари Венесуэладаги портга етиб борди.

Совуқ уруш тугаганидан бери, Россия ўз ҳарбий флоти кемаларини Кариб денгизига биринчи марта юбормоқда.

Венесуэла президенти Уго Чавез Москва билан алоқаларни мустаҳкамлашга уриниб келади. У Россиядан 4 миллиард АҚШ долларига қурол-аслаҳа сотиб олган.

Венесуэла АҚШнинг минтақадаги ашаддий танқидчиларидан биридир.

XS
SM
MD
LG