Линклар

logo-print

Ироқ-АҚШ келишуви овозга қўйилади


Бугун Ироқ парламенти АҚШ билан хавфсизлик келишуви масаласини овозга қўяди.

Келишув Американинг 150 минглик ҳарбий контингентини 2011 йил охирига қадар олиб чиқишни назарда тутади. Бир неча ой давом этган музокаралардан кейин Вашингтон бу шартга рози бўлган.

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий бу келишув Ироқнинг ўз суверенитетини қайтариб олиши ва мазҳаблараро зўравонликнинг такрорламаслигига умид туғдиришини таъкидлади.

Келишув маъқулланса, Ироқ ҳукумати биринчи марта расман мамлакатдаги АҚШ ҳарбий ҳозирлиги устидан назоратни ўз қўлига олади. Келишув жорий йил охирида муддати тугайдиган БМТ мандатининг ўрнини босади.

XS
SM
MD
LG