Линклар

logo-print

Обама бюджетни ислоҳ қилмоқчи


АҚШнинг янги президенти Барак Обама ҳукуматнинг ортиқча сарф-ҳаражатлари ва самарасиз дастурларни тугатишни ваъда қилмоқда.

Сешанба куни Чикагода ўтказилган матбуот анжуманида Обама бюджет ислоҳотлари ўта долзарб масала эканини таъкидлади.

- Биз эҳтиёжга қараб, соҳаларга сармоя ётқизадиган бўлсак, кераксиз сарф-ҳаражатлардан ҳам воз кечишимиз лозим бўлади. Ҳозирги мушкул даврда - дефицит ошиб, иқтисод қисқариб бораётган шароитда - бюджетни ислоҳ қилиш шунчаки муқобил масала эмас, заруратдир, - деди Обама.

Янги президент таклиф этаётган иқтисодий рағбат режаси, ҳисоб-китобларга кўра, келаси икки йил давомида бир неча юз миллиард АҚШ долларига тушиши мумкин.

Обама, шунингдек, ўз маъмуриятида иқтисодий масалаларга оид лавозимларга навбатдаги номзодларни эълон қилди.

Оқ уйнинг бюджет бошқармаси раҳбарлигига Питер Орзаг номзоди илгари сурилди. Орзаг собиқ президент Билл Клинтоннинг иқтисодий масалаҳатчиси бўлган.

XS
SM
MD
LG