Линклар

Газпром Нафтогаз билан келишиб олди


Россиянинг Газпром ширкати Украина билан газ учун қарзини ечишга келишиб олганини маълум қилди.

Газпром вакилларига кўра, Украинанинг Нафтогаз давлат ширкати душанба кунга қадар сентябрда тўпланган қарзни тўла, октябрда олинган газ учун пулни қисман тўлашга рози бўлган.

Бу ҳақдаги келишув икки ширкат раҳбарларининг Москвадаги сўзлашувларида имзоланган.

Газпром Нафтогаз ширкати қарийб икки ярим миллиард долларга тенг қарзни тўламаса, 1 январда Украинага газ узатишни тўхтатиш билан таҳдид қилаётган эди.

XS
SM
MD
LG