Линклар

logo-print

Брайза: Россия сулҳ шартларига амал қилмаяпти


АҚШ Давлат Департаментининг Евроосиё масалалари бўйича мулозими Мэтью Брайза Россия Грузия билан келишилган сулҳ шартларига амал қилмаётганини баён қилди.

Сешанба куни Рейтерс агентлигига берган суҳбатида Брайза, “вазият аввалги изига тушишидан аввал” Москва Франция воситачилигида эришилган келишувда айтилганидек, ўз қўшинларини Грузия ҳудудидан олиб чиқиши лозимлигини таъкидлади.

- Европадаги иттифоқчиларимиз, - дея қўшимча қилди АҚШ мулозими, -бу масалани назардан қочирмаслиги ва Москва билан яқинлашишга ошиқмасликлари лозим.

XS
SM
MD
LG