Линклар

Ҳакам нохолисликда айбланмоқда


Прокурорлар Анна Политковскаянинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланаётган уч шахс устидан ўтказилаётган маҳкама раисининг ишдан четлатилишини талаб қилмоқда.

Давлат қораловчилари судья Евгений Зубовни нохолисликда айбламоқда.

25 ноябр куннинг биринчи ярмида суд раиси маҳкамани жамоатчилик учун очиқ тарзда давом этиши ҳақида қарор қилди.

Ўтган ҳафта суд раисининг маҳкама жараёнини жамоятчилик учун ёпиб қўйиш қарори Анна Политковскаянинг яқинлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқид қилинган эди.

Россия ҳукуматининг ашаддий танқидчиси бўлган таниқли журналист Анна Политковская 2006 йилнинг октябрь ойида Москвада ўлдириб кетилган эди.

Қотилликнинг бевосита ижрочиси ва буюртмачилари топилгани йўқ.

Айбланувчилардан бирининг адвокати Мурод Мусаев ўз мижозига нисбатан илгари сурилган айблов хулосасида қотиллик буюртмачиси, прокурорлар айтганидек, мамлакат ташқарисида эмас, Россиядаги таниқли сиёсатчилардан бири бўлиши мумкинлигига ишора борлигини баён қилди.

XS
SM
MD
LG