Линклар

Ашхободда МДҲ кузатувчилари иш бошлади


Туркманистонда 25 ноябрдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миссияси кузатувчилари иш бошлади. Бу ҳақда Tуркманистон давлат ахборот агентлиги хабар қилади.


МДҲ делегацияси 14 декабрда бўлажак Туркманистон парламенти депутатлари сайловида иштирок этиш учун мамлакат расмийлари таклифига биноан келган.


Сайлов куни эълон қилинганидан кейин Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни парламент сайловларини кузатиш учун таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG