Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:35

ЕвроосиëИҲ Тошкентдан қарзини сўради


Россия ортидан эргашувчи иттифоқчилар сони¸ Ўзбекистоннинг Евроосиë ИҲ дан чиқиши билан¸ биттага камаядиган бўлди.
Россия ортидан эргашувчи иттифоқчилар сони¸ Ўзбекистоннинг Евроосиë ИҲ дан чиқиши билан¸ биттага камаядиган бўлди.

Евроосиë Иқтисодий Ҳамжамиятининг 25 ноябр кунги йиғинида гуруҳдан чиқишга қарор қилган Ўзбекистондан аъзолик бадалларини тўлаб қўйиш талаб қилинди.

Евросиё иқтисодий ҳамжамияти Ўзбекистондан ташкилотга аъзолик учун бўлган қарзларни ундириб олади. Болтиқ ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда Евросиё иқтисодий ҳамкорлиги бюросининг 25 ноябр куни Санкт-Петербургда ўтган мажлиси чоғида билдирилган.

Шунингдек, мажлисда Евросиё иқтисодий ҳамжамиятини таъсис этиш тўғрисидаги шартномага ўзгартишлар киритиш ҳақида баённома лойиҳаси ҳам тақдим этилган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, шартнома матнидан “Ўзбекистон Республикаси” бирикмаси олиб ташланади. Ўзбекистон эга бўлган овозлар ҳам (Россия Федерациясидан ташқари) шартноманинг бошқа иштирокчилари ўртасида пропорционал равишда тақсимланади. Беларус ва Қозоғистон аввалги 15 овоз ўрнига 20 овозга, Қирғизистон ва Тожикистон эса аввалги 7,5 овоз ўрнига 10 овозга эга бўлади. Россия аввалгидек 40 овозга эга бўлиб қолаверади. Ташкилотга аъзо давлатлар тўлайдиган бадаллар ҳажми ҳам овозлар миқдорига мувофиқ равишда ошади.

Мазкур лойиҳа Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлат раҳбарларининг 2009 йил Минск шаҳрида ўтказилажак Давлатлараро кенгашида муҳокама қилинади. Ташкилот Ўзбекистонни аъзоликдан чиқаришга тайёр эканига қарамасдан, Давлатлараро кенгаш қарори лойиҳасида Ўзбекистон Республикасига Ҳамдўстлик бюджетига бадал тўлаш бўйича ташкилот олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришни таклиф қилиш кўзда тутилган.

Ташкилот Парламентлараро ассамблеяси маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий ҳамжамияти бюджети олдидаги аъзолик бадалидан қарзи 31,9 миллион рублни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 15 октябр куни президент Ислом Каримов Ўзбекистон Евросиё иқтисодий ҳамжамиятида ўз аъзолигини тўхтатиши ҳақида ташкилотга хат йўллаган. Ўз қарорини у Евросиё иқтисодий ҳамжамиятининг МДҲ ва КХШТ фаолиятини қайталаётгани билан асослаган.

Евроосиë ИҲ нинг 25 ноябр кунги йиғини ва Ўзбекистоннинг бу ташкилотга қарзлари масаласига доир кенгроқ тафсилот ва шарҳларни Озодликда кузатиб боринг.

XS
SM
MD
LG