Линклар

Владикавказ ҳокими қотиллик қурбони бўлди


Шимолий Осетиянинг Владикавказ шаҳри ҳокими Виталий Кораев қотиллик қурбони бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, ҳоким машинаси бугун эрта тонгда номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган. Оғир тан жароҳи олган Виталий Кораев зудлик билан шаҳар шифохонасига ётқизилган. Бироқ шифокорлар ҳоким ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Айни пайтда¸ Лотин Америкаси бўйлаб сафар қилаётган Россия президенти Дмитрий Медведев Шимолий Осетия ички ишлар бошқармасига Виталий Кораев ўлдирилиши юзасидан пухта тергов жараёни ўтказиш тўғрисида топшириқ берди.

Россия прокуратураси қошидаги тергов қўмитаси ўз навбатида Владикавказ ҳокими ўлдирилиши юзасидан олиб борилаётган терговни ўз назоратига олишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG