Линклар

Лиссабон шартномаси Чехия қонунларига мос



Чехия Конституцион суди ЕИни ислоҳ қилишга оид Лиссабон шарномаси мамлакат қонунларига мос келиши тўғрисида қарор чиқарди.


Конституцион судининг бугинги қарори мазкур шартномани парламент томонидан ратификация қилиниши учун мавжуд тўсиқларни олиб ташлади.


Чехия ЕИга аъзо давлатлар орасида ушбу шартномага ўз муносабатини билдирган сўнгги мамлакат бўлди. ЕИнинг 25 давлати ушбу шартномани маъқуллаган бўлса, фақатгина Ирландия аҳолиси уни рад этди.

Ушбу келишувга қарши чиқаётган мамлакат президенти Вацлав Клаус сешанба куни судда қилган чиқишида Лиссабон шартномаси Чехия суверинитети тамойилларига зид эканини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG