Линклар

ЕИ иқтисодига ёрдам кўрсатилади



Европа комиссияси Европа иқтисодиётини жонлантиришга оид 200 миллиард евролик қутқарув режасини маъқуллади.

Хабарларга кўра, ажратилаётган пуларнинг кўп қисми глобал молия тизимидаги бўҳрондан зарар кўрган саноат, жумладан, автомобил ишлаб чиқариш саноатига йўналтирилади.

Шунингдек, Европа комиссияси режасида қўшимча қиймат солиғини қисқартириш ҳамда Европа Марказий банкининг устама фоиз миқдорини камайтириш назарда тутилган.

Мазкур режа эндиликда 11-12 декабр кунлари ЕИга аъзо давлат раҳбарларининг саммитида муҳокама этилади.

Сешанба куни АҚШ ҳукумати мамлакат иқтисодини қайта жонлантириш ҳаракатлари учун қўшимча 800 миллиард доллар ажратилишини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG