Линклар

logo-print

Хитой ўз иқтисодини қутқармоқда


Хитой ҳукумати мамлакат иқтисодини таназзулдан қутқаришга оид янги чора-тадбирлар кўрмоқда.

Бугун Хитой Марказий банки сўнгги уч ой давомида тўртинчи маротаба устама фоиз миқдорини яна 1.08 фоизга қисқартирди.

Марказий банк, шунингдек, давлат ва хусусий банклар заҳиралари миқдорини камайтирди ва бу билан қарзга бериладиган пуллар миқдорини кўпайтирди.

Жорий ой бошида Хитой ҳукумати глобал молиявий бўҳрондан зарар кўрган мамлакат иқтисодига қарийб 600 миллиард доллар ажратган эди.


XS
SM
MD
LG