Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури давом этаëтир


Эрон ҳукуматининг юқори мартабали расмийларидан бири Теҳрон ихтиёрида уранни бойитиш учун беш мингта центрифуга бор эканини таъкидлади.

Эрон атом энергияси агентлиги раҳбари Ғуломризо Оғазоданинг бу баёноти расмий Теҳрон уранни тўйинтириш ишларини давом эттираётганидан далолатдир.

БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги жорий ой бошида ҳозирда Эроннинг 3800 центрифугага эга экани ҳамда яқин келажакда яна 2200 та центрифуганинг ишга туширилиши кутилаётгани тўғрисида маълум қилган эди.

Эрон томони ўз ядровий дастури мамлакатнинг электр энергиясига нисбатан эҳтиёжини қондиришга қаратилганини таъкидлаб келмоқда.


XS
SM
MD
LG