Линклар

logo-print

Ироқ: келишув муҳокамаси қолдирилди


Ироқ парламенти АҚШ билан хавфсизлик келишуви муҳокамасини пайшанба кунга қолдирди.

Мазкур келишув Американинг 150 минг кишилик ҳарбий контингентини 2011 йил охирига қадар Ироқдан олиб чиқишни назарда тутади. Бир неча ой давом этган музокаралардан кейин Вашингтон бу шартга рози бўлди.

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий бу келишув Ироқнинг ўз суверенитетини қайтариб олиши ва мазҳаблараро зўравонлик такрорламаслигига умид туғдиришини таъкидлади.

Келишув маъқулланса, Ироқ ҳукумати биринчи марта расман мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари устидан ҳуқуқий назоратни ўз қўлига олади. Келишув кучга кирса¸ у жорий йил охирида муддати тугайдиган БМТ мандати ўрнини босади.

XS
SM
MD
LG