Линклар

Интернет даври болалиги

  • Ҳурмат Бобожон

Компютер¸ айниқса Интернет бугунги ота-оналарни янги дилеммалар билан рўбарў қўймоқда - бир томондан улар болаларининг Интернет орқали билим ва зеҳнияти ошишини исташади¸ иккинчи томондан чексиз виртуал дунëдаги турли таҳликалардан болаларни қандай муҳофа

Компютер¸ айниқса Интернет бугунги ота-оналарни янги дилеммалар билан рўбарў қўймоқда - бир томондан улар болаларининг Интернет орқали билим ва зеҳнияти ошишини исташади¸ иккинчи томондан чексиз виртуал дунëдаги турли таҳликалардан болаларни қандай муҳофа

Ўтган асрнинг 70-80 йилларида ўзбекистонлик ўспиринлар, жумладан каминани ҳам ота-оналари ланка ёки ошиқ ўйнагани учун койирди. Нима учун дарс қилиш ўрнига, эрталабдан кечгача суяк кўтариб, кўчада санғиб юрибсизлар, дея танбеҳ берарди.

Бугун эса Ўзбекистонда ланка ёки oшиқ ўйнаган болани деярли кўрмайсиз. Айниқса, шаҳарлик болаларнинг кўпчилиги ўзларининг бўш вақтларини кўчада эмас, интернет кафе ва компютер ўйинлари клубида ўтказмоқда.

Ота-оналар бўлса, табиийки, уларни койишда давом этмоқда, аммо эндиликда улар компютер олдига қоқилган фарзандларини ҳар хил бемаъни зўравонликка ўргатувчи ўйинларга ҳаддан зиёд берилганликлари учун койишмоқда. Тошкентлик Башорат опа гапиради.

- Мен уришаман. Нимагаки кўп ўтираверса¸ кўзга зарарда. Майли ўтирсин¸ компютер энди яхши нарса. Лекин унинг вақти бор. Ҳамма нарса ҳозир компютер билан бўлаяптику. Агар ҳаммасини ўрганса хурсанд бўлардим. Лекин кўп ўтириш зарарли. Барибир болангиз учун куясизку.

Бугунги кунда ота-оналар фарзандларига шахсий компютерлар сотиб олиб бермоқдалар. Албатта, фарзандларнинг мактаб дарсларини ўзлаштириши учун бу керакли эҳтиёж ҳисобланади. Лекин, ёш болаларнинг компютер олдида соатлаб ўтириши, интернетнинг агрессив руҳдаги электрон саҳифалари, айрим йўналишдаги фильмлар ва турли хил компютер ўйинлари эндигина шаклланиб келаётган ўспиринлар онгига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, дейди Башорат опа.

- Мен ўйлайманки¸ буни кўп кўраверса¸ салбий таъсири бўладими дейман. Тарбияси бузиладими дейманда. Чунки бизларда меҳр-оқибатлар борку. Ота-онани ҳурмат қилиш деган нарсалар. Лекин программаларни ўрганса ҳам ëмон бўлмайди.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилари сони қарийиб 2,5 миллионга етган. Хоразмлик 14 яшар Феруза шуларнинг бири.

- Масалан¸ дўстларинг¸ дўстларингни дўстлари бўлади. Улар дўст бўламиз деб ëзадилар. Расмлар бўлади. Хоҳлаган одаминг билан дўстлашишинг мумкин. Бутун бекорчиларнинг макони. Агар бизларни ëшимиздаги ëшлар кириб қолса¸ у ердан 3-4 соатсиз чиқа олмайди. Бу бекорчи нарса. Ўзбекистонда интернетга кириш имкони бор. Ҳамма ерда интернет кафелар бор. Лекин тезлик унчалик яхши эмас. Ҳар бир саҳифа 10¸ 15 минутда очилади.

Болаларнинг компютер ўйинларига берилиб кетиши масаласи бугунги кунда баҳсли мавзуга айланган.

Айримлар болаларнинг компютер ўйинларига ошиқ бўлишини қоралайди, уларни чеклаш ёки таъқиқлаш зарурлигини айтишади.

Бошқа ота-оналар эса фарзандининг кўчада тентираб юрганидан кўра, уйда компютер ўйнашини маъқул ҳисоблайди. Ўйинларнинг ҳаммасини ҳам бола хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатади, деб бўлмайди, дейди саккиз яшар фарзанди бор Саида опа.

- Масалан, дунёқарашини оширадиган, билим берадиган ўйинлар, математик ёки бўлмаса фалсафий онгини оширишга қаратилган лабиринт ўйинлар ҳам борку ахир. Масалан мен¸ бундай ўйинларга қарши эмасман. Шундай бўлса-да¸ болага компютер олдида икки соатдан кўп ўтириш зарарли ва мен қизимга икки соатдан кўп компютер олдида ўтиришга рухсат бермайман, - дейди Саида опа.

Америкалик олимлар изланишларига кўра, Интернет ва компютер ўйинларнинг ўспиринлар онгги ривожланиши учун фойдали томони ҳам бор.

- Интернетдан фойдаланиш орқали “тинэйжер” (teenager) ўспиринлар бир вақтнинг ўзида ўз билимларини мустаҳкамлашади, ўз саҳифаларини яратиб, фикрлари билан ўртоқлашишади. Бу 10 йилларча аввал имконсиз эди, - дейди компютер соҳаси эксперти Мими Ито.

Шу ўринда мутахассислар ота-оналар фарзандларининг онлайнда нималар билан машғул эканликларини кузатиб боришлари¸ фойдадан холи эмаслигини айтишади.
XS
SM
MD
LG