Линклар

logo-print

Медведев: АҚШ таъсири сўнмоқда


Венесуэлага етиб борган Дмитрий Медведев бу мамлакатга сафар қилган Россия президентларининг биринчиси бўлди.

Венесуэла Президенти Уго Чавез Москванинг Лотин Америкасидаги муносабатларининг чуқурлашаётгани вужудга келган “кўп қутбли дунёда” Қўшма Штатларнинг таъсири сўнаётганининг далилидир, дея таъкидлади.

Медведевнинг сафари Россия ҳарбий флоти кемаларининг Совуқ уруш тугаганидан бери биринчи марта Кариб денгизида лангар ташлаши билан бир пайтга тўғри келди. Россия кемалари у ерда Венесуэла билан қўшма машқларда қатнашмоқчи.

Медведев Каракасга чоршанба куни Бразилиядан учиб келди. У ердаги музокаралардан кейин Медведев яқин келажакда Бразилия, Хитой ва Ҳиндистон раҳбарлари билан жаҳон иқтисодида янги қоидаларни муҳокама қилгани учрашиш ниятини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG