Линклар

АҚШ кемаси Потига етиб борди


АҚШ ҳарбий кемаси Грузиянинг Поти порт шаҳрига етиб борди.

Американинг Тбилисидаги элчихонасига кўра, Потида икки кунга лангар ташлаган Барри русумидаги эсминец ундан аввал Грузиянинг яна бир порт шаҳри Батумида тўрт кун бўлган.

Сафардан асосий мақсад жамоатчилик алоқаларига оид лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб, пайшанба куни маҳаллий талабалар ҳарбий кемага чиқиш имконига эга бўлади.

АҚШ ҳарбий кемалари, жумладан, АҚШ олтинчи флотининг флагмани бўлмиш Барри кемаси август ойидаги Россия билан қуролли можародан кейин Грузияга гуманитар ёрдам етказиб берган эди.

XS
SM
MD
LG