Линклар

Райс: Эронда элчихона очиш Обамага қолди


АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Эронда дипломатик ваколатхонани очиш қарори янги президент Барак Обама маъмуриятига қолганини баён қилди.

Чоршанба куни қилган чиқишида Райс хоним Эронда дипломатик ваколатхона ташкил қилиш қарори, умуман олганда, президент Жорж Буш томонидан қабул қилингани, бироқ август ойидаги Россия-Грузия можароси туфайли уни амалга ошириш фурсати бўлмаганини таъкидлади.

Қўшма Штатлар 1979 йилда эронлик талабалардан иборат жангари гуруҳ АҚШ элчихонасига бостириб кириб, 52 нафар америкаликни 444 кун давомида гаровда ушлаб турганидан кейин Эрон билан дипломатик алоқаларни узган.

XS
SM
MD
LG