Линклар

ЕИ миссияси Косовода иш бошлайди


БМТ Хавфсизлик кенгаши Европа Иттифоқи миссиясининг Косовода иш бошлашига яшил чироқ берди.

Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси чоршанба куни маъқуллаган қарорда Белград ва Приштинанинг “халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилиш” ниятлари олқишланади.

Косоводаги полиция ва суд тизимларини кузатиш билан шуғулланадиган ЕИ миссияси Косовонинг 17 февралда Сербиядан мустақиллигини эълон қилганидан кейин иш бошлаши керак эди. Бироқ қатор сабаблар, жумладан, Сербиянинг эътирозлари боис бу қарор пайсалга солиб келинаётган эди.

XS
SM
MD
LG