Линклар

logo-print

Венесуэла Россия билан ҳамкорликни кучайтирмоқда


Россия президентининг Венесуэлага сафари чоғида икки давлат ўртасида алоқаларни ривожлантиришга оид бир қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Уго Чавес ва Дмитрий Медведев ўтказилган музокараларда энергетика, савдо-сотиқ, илмий-техника ва ҳарбий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилдилар.

Россия томони Венесуэланинг тинчлик мақсадларга мўлжалланган ядровий дастурини ривожлантиришга кўмаклашишга розилик берган.

Маълум бўлишича, президентлар учрашувида молиявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган. Томонлар қўшма банк ташкил этиш ҳамда икки давлат ўртасидаги тўловларда миллий валюталар - рубл ва боливардан фойдаланишга келишиб олганлар.

XS
SM
MD
LG