Линклар

Худкуш аёллар таслим бўлди


Ироқ бўйлаб қўпорувчилик амалиётлари содир этишни режалаштирган 18 та аёл АҚШ ва Ироқ ҳукумат кучларига таслим бўлди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, бўлғуси худкуш аёллар мамлакатнинг Дияла вилоятида махсус тайёргарликдан ўтганлар. Аёлларнинг айтишича, маҳаллий диний уламолар ва оила-аъзолари уларни бу номақбул йўлдан қайтишга кўндирган.

Сўнгги пайтда Ироқда амалга оширилган бир нечта қўпорувчилик амалиётлари айнан худкуш аёллар томонидан содир этилган эди.
XS
SM
MD
LG