Линклар

Бағдодда яна портлашлар


Бугун Бағдодда содир этилган портлашларда икки киши нобуд бўлди, ўнга яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Полицияга кўра, биринчи портлашда ҳарбийларнинг патрул хизмати нишонга олинган. Оқибатда бир аскар нобуд бўлган, уч нафари тан жароҳати олган.

Пойтахтнинг Милсон хиёбонида содир этилган иккинчи портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бир киши нобуд бўлди, олти фуқаро жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG