Линклар

Келишув муҳокамаси яна кун тартибида


Бугун Ироқ парламенти АҚШ билан эришилган хавфсизлик шартномасини овозга қўяди.

Жорий ой бошида эришилган келишувга мувофиқ АҚШнинг 150 минг кишилик ҳарбий контигенти 2011 йил якунига қадар Ироқдан олиб чиқилиши шарт.

Ироқ парламентидаги шиа ва курд фракциялари ушбу келишувни маъқуллаб келмоқда. Сунийлар фракцияси эса Вашингтон билан эришилган шартноманинг халқ референдумига қўйилишини талаб қилмоқда.

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий чоршанба куни бу келишув Ироқнинг ўз суверенитетини қайтариб олиши ва мазҳаблараро зўравонликларнинг такрорланмаслигига умид туғдиришини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG