Линклар

Мумбайда вазият кескинлигича қолмоқда


Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Синкҳ Мумбайда содир этилаётган хунрезликлар ортида турган шахсларни жазолаш учун барча чораларни қўллашга ваъда берди.

Айни пайтда¸ Ҳиндистон молиявий маркази ҳисобланмиш Мумбай шаҳрида вазият кескинлигича қолмоқда. Мазкур шаҳарда қуролланган шахслар томонидан содир этилган бир нечта ҳужумлар оқибатида 101 киши нобуд бўлди, 300дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди. Айни дамларда қуролланган гуруҳлар икки йирик меҳмонхонада одамларни гаровда сақлаб турибди.

Ҳозиргина жаҳоннинг етакчи ахборот агентликлари Ҳиндистон полицияси меҳмонхоналарга беркинган қуролли шахсларга қарши амалиёт ўтказа бошлагани тўғрисида хабар тарқатди.

Ҳужум учун масъулиятни таниш бўлмаган Деккан Мужоҳиддин гуруҳи ўз зиммасига олганини хабар қилинмоқда.

Жаҳоннинг етакчи давлатлари раҳбарлари, жумладан, Жорж Буш, Дмитрий Медведев, Гордон Браун, АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама ва БМТ бош котиби Пан Ги Мун Мумбай шаҳрида содир этилган ҳужумларни кескин қоралади.

XS
SM
MD
LG