Линклар

Европаликлар ўз иқтисодига ишонмай қўйди


Европа комиссияси эълон қилган сўнги ҳисоботга кўра, европаликларнинг ўз иқтисодлари эртасига нисбатан ишончи ноябр ойида мисли кўрилмаган даражада пастлаган.

Ҳисоботда айтилишича, жорий ой евроҳудудидаги 15 давлатда иқтисодга бўлган ишонч кўрсаткичи октябр ойига нисбатан 5.1 фоизга камайган.

26 ноябр куни Европа комиссияси Европа иқтисодиётини жонлантиришга оид 200 миллиард евролик қутқарув режасини маъқуллади.

Ажратилаётган пуларнинг кўп қисми глобал молия тизимидаги бўҳрондан зарар кўрган саноат, жумладан, автомобил ишлаб чиқариш саноатига йўналтириладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG