Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:03

Элбоши ва юртбошига туҳфа


"Қозоғистон ўзбеклари" энциклопедиясини чоп этиш билан, кузатувчилар фикрича, ўзбек президентининг ҳам, қозоқ президентининг ҳам кўнглини олиш мушкул.
"Қозоғистон ўзбеклари" энциклопедиясини чоп этиш билан, кузатувчилар фикрича, ўзбек президентининг ҳам, қозоқ президентининг ҳам кўнглини олиш мушкул.

Декабр ойи ўрталарида Олмаотада “Қозоғистон ўзбеклари” китобининг нашрдан чиқиши кутилмоқда. Муаллифлар ўз меҳнатларини¸ экциклопедия деб атамоқдалар.

Чимкентлик Саид Турсунметов “Қозоғистон ўзбеклари” энциклопедияси ўзининг икки йиллик меҳнати маҳсули эканини айтади.

- Бу китоб тўрт бўлимдан иборат. Биринчи бўлимда умумтуркий келиб чиқишимиз тўғрисида, яъни қозоқ, ўзбек, қирғиз, уйғур, туркман ва бошқа туркий миллатларнинг тарихи бир эканлиги ҳамда қозоқ-ўзбек халқларининг дўстлиги тўғрисидаги мақолалар жой олган.

Иккинчи қисм ўзбек халқининг келиб чиқиши ва тарихи ҳақида. Ўзбеклар орасидан чиққан улуғ шахслар, уларнинг маданияти ва урф-одатлари, миллий кийим ва таомлари ҳақида сўз боради.

Учинчи қисм Қозоғистондаги ўзбекларнинг бугунги кунда қўлга киритган ютуқлари тўғрисида, бунда Қозоғистонда туғилиб, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россияда ишлаган буюк шахсларнинг таржимаи ҳоллари берилади.

Тўртинчи қисмда гап ёшлар ва Қозоғистондаги ўзбек миллий марказлари ҳақида кетади, - дейди китоб муаллифи.

Филология фанлари доктори Ботир Норбоев мазкур китобнинг энциклопедия даражасига чиқа олишига шубҳа қилади.

- Қомус даражасига етказиш учун, аввало, Жанубий Қозоғистонда потенциал муаллифлар етишмайди. Энциклопедик фикрлайдиган одамлар кам бу ерда. Иккинчидан, буларнинг мақсади, менимча, “мана, Қозоғистонда ҳам ўзбеклар бор, мана шунақа инсонлар бор”, деб кўрсатиш. Китоб ичида яхши нарсалар ҳам бор, Жанубий Қозоғистонда туғилиб, Ўзбекистонда ишлаб кетган машҳур одамлар ҳақидаги мақолалар ҳам бор, аммо туман ва вилоят миқёсидаги газеталарда чиққан майду-чуйда лавҳалар, кичик очеркчалар ҳам бор, - дейди Ботир Норбоев.

“Қозоғистон ўзбеклари” энциклопедиясини 16 декабр - Қозоғистон мустақиллиги куни чиқариш режаланган. 3 минг нусхада чиқарилиши кўзда тутилган икки жилдлик ушбу энциклопедиянинг 500 нусхасини муаллиф Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари, икки давлат парламенти ва ҳукумати вакиллари, музейлари ва зиёлилари ҳамда Қозоғистонда фаолият юритаётган 145 та ўзбек мактабига бепул тарқатишни ният қилганини айтади.

- Бу китоб, биринчи навбатда, элбошимиз Нурсултон Назарбоевга берилади ҳамда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга топшириш ниятимиз бор, бироқ буни вақт кўрсатади. Аввало, ўзимизнинг Қозоғистондан бошлаймиз. Буни биз Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги ё аксинча Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси орқали амалга оширишни ният қилдик, - дейди китоб муаллифи Саид Турсунметов.

Бироқ филолог-олим Ботир Норбоев буни ўзига хос хушомадгўйлик, деб баҳолайди.

- Биринчидан, бу ўзбек менталитети билан боғлиқ. “Юқорида турган одамни озгина мадҳ қилсам, жуда улуғ иш қилган бўламан, улар менга меҳр билан қарайди, деб ўйлашади.

Яқинда Остонага 500 та ўзбек бориб келди, ўзбекларнинг борлигини кўрсатиб келди. Лекин, менимча, Назарбоев буларга аҳамият ҳам бергани йўқ. Энди бу китоб Ўзбекистонга тарқалса ва Назарбоев у ерда мадҳ этилган бўлса, албатта бизнинг президентимиз ранжийди, “ўзбек бўла туриб мени эмас, Назарбоевни мадҳ қилаяпти”, деб ранжийди.

Ўзбекистон илгари ҳам Қозоғистон ўзбекларига аҳамият бермаётганди, бундан кейин ҳам ҳеч қанақа аҳамият бермайди, - дейди Ботир Норбоев.

XS
SM
MD
LG