Линклар

Ироқ парламенти шартномани маъқуллади


Бугун Ироқ парламенти АҚШ билан эришилган хавфсизлик шартномасини маъқуллади.

Парламент спикери Маҳмуд ал-Машҳаданий сўзларига кўра, 275 депутатдан 220 нафари хавфсизлик шартномасини қўллаб-қувватлаган. Эндиликда бу шартнома президент кенгаши муҳокамасига юборилади.

Жорий ой бошида эришилган келишувга мувофиқ АҚШнинг 150 минг кишилик ҳарбий контигенти 2011 йил якунига қадар Ироқдан олиб чиқилиши шарт.

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий чоршанба куни бу келишув Ироқнинг ўз суверенитетини қайтариб олиши ва мазҳаблараро зўравонликларнинг такрорланмаслигига умид туғдиришини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG