Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:42

Емаган сомсага пул тўлаш


Ўзбекистонда жорий этила бошланган янги газ тўлови тизимига кўра¸ бундан буëн ишлатса ишлатмаса¸ аҳоли газ учун тўлов тўлайди.
Ўзбекистонда жорий этила бошланган янги газ тўлови тизимига кўра¸ бундан буëн ишлатса ишлатмаса¸ аҳоли газ учун тўлов тўлайди.

“1 декабрдан бошлаб газ учун ҳақни газҳисоблагичнинг кўрсаткичига қараб эмас, иситиладиган хоналарнинг ҳажмига қараб тўлайсизлар”. Бу хабар маҳалла раислари томонидан халққа еткизилмоқда.

Риштон туманида истиқомат қилувчи тингловчиларимиздан бирининг телефон орқали хабар қилишича, бу гапни маҳалла аҳлига маҳалла қўмитаси раиси айтган.

- Икки-уч кун илгари бизнинг маҳалла қўмитамизда йиғилиш бўлди. Йиғилишда қиш мавсумида газҳисоблагичларга қарамасдан, газ идораси уйларнинг ҳажмини олиб, газнинг нархини шунга қараб ҳисоблар экан деб айтишди.

Газҳисоблагичлар ўрнатилганига кўп бўлгани йўқ Риштонда.

- Ҳали яқинда ўрнатди. Ҳали ҳаммаси янги. Газ идоранинг ўзи мажбур қилиб ўрнаттирган. Газҳисоблагич бўлмаса, газ бермаймиз деб айтган. Нимага энди олиб қўяди, деб ғашимиз келди.

Газҳисоблагич – сомсанинг ейилганини санаб турадиган мослама. Еганингизга тўлайсиз, емаганингизга – йўқ.

Иситиладиган хонанинг ҳажмига қараб пул тўлаш – емаган сомсага пул тўлаш дегани.

Илтимосимизга биноан ёритаётганимиз мавзуни ўрганган маҳаллий журналист Баҳодир Элибоевга қулоқ беринг:

- Битта печкага 21 минг сўм тўланадиган ойлик белгиланадиган бўлган.

Озодлик: Шу пулни агар газҳисоблагич билан тўлаганда, қанчага етган бўларди?

- 21 мингга етиб бормас эди. Ўртача 5 кишилик оила газ учун ойига 15 минг сўм тўларди. Бу умуман олганда.

Хўш, нима учун Риштонгаз бирдан, очиқдан-очиқ аҳолидан емаган сомсага пул ундирмоқчи бўлиб қолди?

Яна Баҳодир Элибоев гапиради.

- Бизнинг Риштон ишлаб чиқаришга асосланган. Кулоллар юрти десак ҳам бўлади. Норасмий хабарга кўра, 3 мингдан зиëд чинни ишлаб чиқарувчи кулоллар мавжуд. Лекин “Водийгазтаъминот” унитар корхонасининг Риштон филиалида 184та шартнома бор холос. Риштон электросетига борганимизда улар 242та шартномани кўрсата олдилар холос. Қолган кулолларнинг пуллари кассага эмас, киссага кетаëтгани тахмин қилинаяпти.

Ҳа, бу тахмин холос. Риштонлик кулолларнинг 2 мингдан зиёди ишлатаётган гази учун ҳақни давлатга эмас, райгаз мутасаддиларига тўлаётган бўлиши тахмин қилинаяпти.

Бу тахмин аҳолидан газ ҳақини газҳисоблагичларга қараб эмас, уй ҳажмига қараб ундириб олишга ўтишаётганини тўла тушунтириб бера оладиган тахминдир. Демак, аҳоли кулоллар ёққан, лекин ҳақи давлатга етиб бормаган газ учун ортиқча ҳақ тўлайди.

Хўш, Риштондаги бу вазиятдан “Фарғонагаз” корхонаси раҳбарияти хабардорми?

Шу саволни бериш учун Фарғонагаз билан боғланишга қилган ҳаракатларимиз самара бермади.

"Фарғонагаз" Озодликка тушунтирмасаям, риштонликларга тушунтириб берар гап нимадалигини.

Бу улар учун муҳимроқ.
XS
SM
MD
LG