Линклар

Чехия парламенти радар муҳокамасини бошлади


Чехия парламентининг юқори палатаси АҚШ мудофаа тизими элементларини мамлакат ҳудудига жойлаштиришни назарда тутувчи шартнома муҳокамасини бошлади.

Бугун Сенатда чиқиш қилган бош вазир Мирек Тополанек ўз ҳукумати расмий Вашингтон билан эришилган шартномани қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

АҚШ режасига мувофиқ ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими элементлари Чехия ва Польша ҳудудларига ўрнатилади.

Айни пайтда Россия АҚШнинг бу режасига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG