Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:40

Мумбайда қурбонлар сони ортмоқда


Ҳиндистон расмийлари Мумбай қурбонлари орасида бир неча чет эллик борлигини қайд этадилар
Ҳиндистон расмийлари Мумбай қурбонлари орасида бир неча чет эллик борлигини қайд этадилар

Ҳиндистоннинг молиявий пойтахти ҳисобланмиш Мумбайда содир этилган ҳужумларда 120 га яқин одам ҳалок бўлди, 300 га яқин одам жароҳатланди.

Ҳиндистон махсус кучлари Мумбай шаҳрида қуролланган кишилар бир пайтнинг ўзида амалга оширган қатор ҳужумлардан кейин вазиятни назоратга олишга қаратилган амалиётни давом эттирмоқда.

Ҳуружлар бошланганига бир кундан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, ҳужумчилар қўлида қолаётган йирик меҳмонхона ва яҳудий марказини озод қилиш уринишлари давом этмоқда.

Коммандос кучлари гаровдаги ўнлаб одамларни озод қилгани айтилмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Ҳиндистон фуқаролари бўлса-да, расмийлар улар орасида камида тўрт нафар австралиялик, биттадан Япония, Британия ва Германия фуқаролари борлиги айтмоқда.

АҚШ расмийларига кўра, ҳужумда камида уч нафар америкалик жароҳатланган.

Исроил расмийлари ўз фуқароларидан камида ўн нафари гаровга олинган ёхуд тутқунликда қолаётган бўлиши мумкин демоқда. Франция 15 нафар фуқароси меҳмонхоналардан бирида тутилиб қолган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Ҳужум қилганларнинг шахси аниқланганича йўқ, лекин расмийлар ва мутахассислар ҳужумларни исломий экстремистлар амалга оширганини тахмин қилмоқда.

Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ ҳужум учун масъулларни топиб, жазолаш учун “керак бўлган барча чораларни” кўришини ваъда қилди.

Сингҳ ҳужумни мамлакат ташқарисида жойлашган кучлар амалга оширганини таъкидлади. Одатда, Ҳиндистон расмийлари “мамлакат ташқарисида” деганда Покистонни назарда тутади.

Покистон Мудофаа вазири Аҳмад Мухтор ўз мамлакатининг бу ҳужумларга мутлақ алоқаси йўқлигини баён қилди. Покистон кўплаб давлатлар қаторида Мумбай ҳуружларини кескин қоралади.

Автомат ва гранаталар билан қуролланган кишилар чоршанба куни Мумбайнинг одам гавжум еттита жойига ҳужум қилди.
XS
SM
MD
LG