Линклар

Медведев Кубага борди


Россия Президенти Дмитрий Медведев Лотин Америкаси бўйлаб сафарининг сўнгги манзили бўлмиш Кубада музокараларни бошлади.

Совуқ уруш даврида Москванинг иттифоқчиси бўлган Куба пойтахтига етиб боргач, Медведев президент Раул Кастро билан учрашди.

Куба давлат телевидениеси хабарларига мувофиқ, икки етакчи Куба билан Россия ўртасидаги муносабатларни қайта тиклаш муҳимлигини қайд этган.

Икки томоннинг энергия соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Россия раҳбари собиқ президент, хаста Фидел Кастро билан учрашадими-йўқми - ноаниқ қолмоқда.

Кубадан аввал Медведев Перу, Бразилия ва Венесуэлада бўлиб, бир нечта келишувни, жумладан, ядровий энергияга оид шартномани имзолади.

Венесуэлада Медведев қўшма машқларда қатнашаётган Россия ҳарбий кемаларини ҳам бориб кўрди.

XS
SM
MD
LG