Линклар

logo-print

Афғонистонда яна икки британиялик ҳалок бўлди


Афғонистон жанубида жангарилар ҳужуми оқибатида Британиянинг икки аскари ҳалок бўлди.

Британия Мудофаа вазирлигига кўра, инглиз аксарлари патрули Ҳилманд вилоятининг Лашкар Гоҳ шаҳарчаси яқинида душманлар ҳужумига дуч келган.

Чоршанба куни Ҳилманд вилоятининг Кажаки туманида рўй берган тўқнашувда яна бир инглиз аскари жароҳатлангани хабар қилинди.

Ассошиэйтед Пресс агентлигига кўра, чоршанба куни ҳалок бўлган аскарлар 2001 йилдан бери Афғонистонда нобуд бўлган Британия аскарлари сонини 128 етказган.

XS
SM
MD
LG