Линклар

Литвада бош вазир сайланди


Литва парламенти консерватив қарашлардаги сиёсатчи Андриус Кубилиусни бош вазир этиб сайлади.

Кубилиус номзоди учун 89 депутат овоз берди. 27 депутат унга қарши чиқиб, 25 нафари бетараф қолди.

Кубилиус ўзи етакчилик қиладиган Ватан Бирдамлиги партиясини октябр ойидаги парламент сайловларида ғалабага олиб келган эди.

Россия сиёсатининг танқидчиси сифатида танилган Кубилиус бош вазир сифатида ўз диққатини мамлакатни молиявий бўҳрондан чиқариш масаласига қаратишини ваъда қилди.

У 1999-2000 йилларда қисқа муддат ҳукуматни бошқариб улгурган.

XS
SM
MD
LG