Линклар

Янги Зеландия учқичи ҳалокатга учради


Ўрта Ер денгизининг Францияга соҳилларига яқин қисмида Янги Зеландияга тегишли йўловчи самолёт ҳалокатга учради.

Air New Zealand ширкатининг Airbus A320 русумли учқичининг сувга қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва яна олти киши бедарак кетгани хабар қилинмоқда.

Учқич синов парвози учун чиққани ва Перпиняндаги аэропортга яқинлашаётганда денгизга қулагани айтилмоқда.

Учқич бортида Германиянинг XL Airways компаниясининг икки учувчиси ҳамда Air New Zealand ширкатининг беш нафар синовчи-учувчиси бўлган.

XS
SM
MD
LG