Линклар

Талко жанжали ҳал бўлди


Тожик Алюминий ширкати – Талкони назорат қилиш важидан чиққан уч йиллик жанжал Лондоннинг Олий суди томонидан ҳал қилинди.

Талко Тожикистоннинг энг йирик саноат иншооти бўлиб, алюминий ишлаб чиқариш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллайди.

Жанжал Талконинг ўз собиқ шериги, тожик тадбиркори Азар Назаровни қаллоблик йўли билан ширкатнинг 500 миллион АҚШ долларига тенг пулини ўзлаштирганликда айблаганидан кейин чиққан эди.

Талко тарқатган баёнотга кўра, томонлар ўзаро даъоларни тинчгина ҳал қилишга келишиб олган. Келишув тафсилотлари ошкор қилинмайдиган бўлди.

Бу тортишувга дунёнинг энг йирик алюминий ишлаб чиқарувчи ширкатлари Россияга тегишли Русал ва Норвегияга тегишли Норск Ҳидро ширкатлари ҳам аралашиб қолган эди.

XS
SM
MD
LG