Линклар

Завоҳирий Кобул ва Вашингтонни огоҳлантирди


“Расмий Кобулнинг толибон билан тинчлик музокаралари бошлаш уринишлари афғон ҳукуматининг заифлигидан нишонадир”,- дейилади Ал-Қоида етакчиларидан бири Айман ал-Завоҳирийнинг видео баёнотида.

Исломий сайтлардан бирига жойлаштирилган видео мурожаатида Ал-Қоида етакчиси АҚШнинг Афғонистон ва Покистоннинг қабилалар яшовчи минтақаларида юритаётган сиёсати иш бермаслиги ва бу уринишлар муваффақиятсизлик билан якунланишини таъкидлади.

Ироқ масаласига тўхталган Ал-Завоҳирий АҚШнинг бу ерда қўлга киритган ютуқлари вақтинча экани¸ ҳамда Ироқ ҳукуматидаги кўпчиликни ташкил этган шиалар Вашингтон томонидан қўллаб- қувватланаётган сунний жангариларни қабул қилмаслиги тўғрисида огоҳлантирди.



XS
SM
MD
LG